Украинадаги Ўзбекистон фуқароларини қайтарадиган биринчи самолёт бугун учади

Олам

image

Бугун, 28 февраль куни Украинадан Польшага ўтказилган Ўзбекистон фуқароларини Ватанга қайтариш бўйича илк парвоз амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси мамлакатдаги ватандошларни ортга қайтариш бўйича чораларни кўраётгани ҳақида хабар берган эдик.

ТИВ берган маълумотга кўра, Украинадаги 600 дан зиёд ўзбекистонлик Польша чегарасига етказилган.

Польшага фуқаролар Украинанинг Львов шаҳридан жўнатилмоқда, автобуслар фақат комендант соати (22:00-08:00) давомида ҳаракатини тўхтатмоқда.

Ватанга қайтаётган Ўзбекистон фуқаролари томонидан ҳеч қандай ПЗР-сертификатларини тақдим этиш ва Польшага кириш визасини расмийлаштириш талаб қилинмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг