АҚШ дипломатиясининг бўлажак раҳбари Украина Россияга ён бериши кераклигини айтди
Олам
−
14:08
2487Украина музокараларда ўз устунлигини таъминлаши керак, шу билан бирга, Украина ҳам, АҚШ ҳам Россияга ён бериши лозим. Бу ҳақда кеча, 15 январь куни АҚШ Давлат котиби лавозимига номзод Марко Рубио Сенатнинг ташқи алоқалар қўмитасидаги тингловда сўз очди.
"Владимир Путиннинг қилган иши қабул қилиниши мумкин эмас, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ, лекин уруш тугаши керак ва мен бу АҚШнинг расмий сиёсати бўлиши керак, деб ҳисоблайман", деди Рубио.
Унинг айтишича, имтиёзларни Россия Федерацияси, шунингдек, Украина ва АҚШ ҳам бериши керак. Бу позиция урушни тўхтатиш бўйича музокаралар қарори Украинага боғлиқ бўлиши кераклигини таъкидлаган ваколат муддати тугаётган Байден маъмуриятининг ёндашувидан фарқ қилади.
Рубионинг айтишича, Украина Россия қўшинларини 2022 йилда Россия ҳарбий босқинидан олдин эгаллаб турган позицияларига қайтариши мумкинлигига ишониш ҳақиқатга тўғри келмайди ва АҚШнинг расмий позицияси урушни тугатиш бўлиши керак.
“Украинадек катталикдаги давлат, бу босқин оқибатида Россия Федерацияси қанча лаёқатсизлик даражасига эга бўлмасин ва қанча зарар кўрган бўлмасин, бу одамларни катталигидаги фарқни ҳисобга олган ҳолда босқиндан олдин эгаллаб олган ўз позицияларига бутунлай итариб юбора олади, деб ўйлаш ҳақиқатга тўғри келмайди", деди АҚШнинг бўлажак Давлат котиби.
Рубио, шунингдек, Украинада Россия қўшинларини тўлиқ сиқиб чиқариш учун ишчи кучи етишмаслигини таъкидлади.
“Украина олдида турган муаммо пул етишмаслиги эмас, балки украиналиклар етишмаслигида”, деб тушунтирди Рубио.
Унинг қўшимча қилишича, у АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг урушни тугатиш зарурати ҳақидаги фикрига қўшилиб, Оқ уйнинг амалдаги раҳбари Жо Байден маъмуриятини можарога барҳам бериш бўйича аниқ “мақсад”и йўқлигида танқид қилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп томонидан мудофаа вазири лавозимига номзоди илгари сурилган Пит Хегсет Шимолий Кореяни глобал барқарорликка таҳдид соладиган “ядровий куч” деб таърифлаганди.
LiveБарчаси
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь