Украинадаги урушда қанча рус аскари ҳалок бўлгани маълум қилинди

Олам

image

Россиянинг Украинадаги урушда ҳалок бўлган ҳарбийлари сони 50 мингдан ошди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Нашрнинг қайд этишича, босқинчилик урушининг иккинчи йилида 27300 дан ортиқ рус аскари ҳалок бўлган. Айниқса, Кремль томонидан "Гўшт майдалагич" деб аталадиган  олдинги чизиқ кўплаб рус аскарларининг "бошини еган". Уларнинг кўпчилиги муддатли ҳарбий хизматчилар бўлган.

Қўшимча қилинишича, Россия урушидаги қурбонларнинг ҳақиқий сони ушбу кўрсаткичдан ҳам анча юқори бўлиши мумкин. Ўлимлар ҳақидаги статистикага Россия томонидан босиб олинган Донецк ва Луганск республикаларидаги рақамлар киритилмаган.

Ҳисоботга кўра, камида 9000 россиялик маҳбус жангларга жалб қилинган. Айни пайтда фронтда жанг қилаётган маҳбуслар сони айтилмаган.

Ҳалок бўлгани эълон қилинган 50 минг ҳарбий хизматчи орасида Россия қуролли кучларининг 3300 дан ортиқ офицерлари бўлган. Улардан 390 нафари подполковник ва ундан юқори унвонда бўлган. Россия томони бу ҳақдаги маълумотларни оммага ошкор қилишни истамайди, дейилади хабарда.

Шунингдек, Украина ҳам жанг майдонидаги қурбонлар миқёси ҳақида камдан-кам изоҳ беради. Жорий йилнинг февраль ойида Президент Владимир Зеленский 31 минг украиналик аскарлар ҳалок бўлганини айтган, аммо АҚШ разведкасига кўра, йўқотишлар бундан кўпроқни ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг