Украинадаги портда Туркияга тегишли кемага ракета келиб тушди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Украина жанубидаги Херсон шаҳри портида Туркияга тегишли умумий юк ташувчи кемага ракета урилди ва оқибатда ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.

Қайт этилишича, ракета кеча, 25 январь куни портда турган “Тузла” номли кеманинг кўпригига тегиб кетган ва ёнғинга сабаб бўлган. Тармоқларда тарқалган видеотасвирларда кеманинг бошқарув хонаси ёнаётганини кўриш мумкин.

“Кеча тунда портлаш содир бўлди, катта эҳтимол билан кемага портловчи мослама тушганга ўхшайди. Херсондаги турк кемалари скелет экипажи (кам сонли жамоа аъзолари) томонидан бошқарилади, шунинг учун ҳеч қандай жароҳат олганлар ҳам, қурбонлар ҳам йўқ”, деган воқеага гувоҳ бўлган шахс.

Манбага кўра, 2022 йил февраль ойидан бери портда қолиб кетган “Тузла” кемаси “Cayeli Shipping” компаниясига тегишли бўлган. Ҳозирча компания кемадаги ёнғин тўғрисида ҳеч қандай маълумот бермаган.  

Маълумот учун, Херсонда ҳам, БМТ воситачилигидаги Қора денгиз бўйлаб ғалла шартномасига кирмайдиган бошқа Украина портларида ҳам умумий ҳисобда ўн иккита турк кемаси мавжуд.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made