Россиянинг Украинага босқини тарих дарсликларига киритилмоқда
Олам
−
25 Апрель 2023
6397Украинадаги “махсус ҳарбий операция” Россияда 11-синф ўқувчиларининг тарих дарслигига киритилмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу лойиҳа мамлакат Маданият вазири Сергей Кравцов ҳамда Россия Президентининг ижтимоий лойиҳалар бошқармаси департаменти бошлиғи Владислав Кононов томонидан тақдим этилган.
Дарсликда, жумладан, Ғарб давлатлари томонидан Россияга қарши киритган санкциялари, шунингдек, “махсус операция” иштирокчилари ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш учун “Ватан ҳимоячилари” жамғармасининг ташкил этилиши ҳақида ҳам эслатиб ўтилган. Дарсликда урушнинг бошланиш сабаблари ҳам “очиб” берилади.
Бундан ташқари, унда Украина расмийларининг ҳаракатлари билан боғлиқ “хавфсизлик таҳдидлари” ҳақида сўз боради. Китобда ўқувчилардан 2020 йилдан бошлаб Россия ва Ғарб давлатлари ўртасидаги муносабатларни тавсифлаш ҳам сўралади.
“Махсус операция мамлакат аҳолисини унинг иштирокчиларига ёрдам бериш ва қўллаб-қувватлашга ундади. Россия Федерациясининг барча субъектларида оммавий кўнгиллилар ҳаракати бошланди”, дейилади янги дарсликда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин кинодан пропаганда воситаси сифатида фойдаланишга қарор қилгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси