Telegram
Биринчи билинг!
Олам
−
21 Декабрь 2022
187224 февраль куни Россия-Украина можароси бошланганидан бери Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) соғлиқни сақлаш муассасаларига камида 700 та ҳужумни қайд этган, бу халқаро гуманитар ҳуқуқнинг аниқ бузилиши ҳисобланади. Бу ҳақда ЖССТнинг Украинадаги вакили доктор Ярно Хабихт маълум қилди.
“Украина соғлиқни сақлаш тизими анча чидамли, аммо муҳим инфратузилмага қилинган қатор ҳужумлардан сўнг қийин муаммоларга дуч келмоқда”, деди у.
Хабихтнинг сўзларига кўра, электр ва сув йўқлиги шифохоналар ва бошқа тиббиёт марказларининг аҳолига керакли ёрдамни тўлиқ кўрсата олмаслигини англатади.
“Соғлиқни сақлаш муассасалари можаро пайтида нишонга олинмаслиги керак”, дейди доктор.
ЖССТ вакилининг таъкидлашича, ташкилот Бахмут, Херсон ва Днепрга зарур бўлган ҳамма нарсани етказиб беради ва бу ёрдам тиббиёт муассасалари фаолиятини давом эттириш имконини беради.
“Россия босқинидан бери ЖССТ Украина учун 2000 тоннадан ортиқ тиббий буюмлар сотиб олди. Сўнгги ўн ой ичида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва унинг гуманитар ҳамкорлари уларнинг ёрдами билан бутун мамлакат бўйлаб қарийб тўққиз миллион кишини қамраб олди”, дейди у.
Доктор Хабихтнинг айтишича, ишда Украинада касалликлар сонининг кўпайиши кутилмоқда.
“Соғлиқни сақлаш хизматларининг мавжудлиги тинимсиз ҳужумлар туфайли азобланишда давом этмоқда. Йўлларда электр ва ёруғлик йўқлиги сабабли автоҳалокатлар ва кўчаларда тан жароҳати олиш ҳолатлари кўпаймоқда. 2023 йил давомида Украина соғлиқни сақлаш тизими доимий бюджет ёрдамини талаб қилади. Бутун мамлакатга генераторлар керак, лекин биринчи навбатда уларни шифохоналарга етказиш лозим”, дейди доктор Хабихт.
Унинг урғулашича, бирламчи тиббий ёрдам марказлари кичикроқ генераторларга муҳтож.
Хабихт кўра, қишки таътил пайтида ЖССТ ходимлари мамлакат аҳолисига ёрдам кўрсатишни давом эттириш учун Украинада қолади. Айни пайтда ташкилотнинг 200 дан ортиқ ходимлари Украинада ишлайди.
LiveБарчаси