Украинада уруш бошланганидан бери Россия қандай йўқотишларга юз тутди? 

Олам

image
0:00
0:00
download

Россия Украинага бостириб кирганидан бери РФ армиясидан тахминан 25 100 нафар ҳарбий ҳалок бўлди. Бу ҳақдаги маълумотларни Украина Қуролли Кучлари Бош штаби эълон қилган. 

Қайд этилишича, Россиянинг Украинадаги уруш давомидаги тахминий йўқотишлари қуйидагича: 

•  шахсий таркибдаги ҳарбийлар – 25 100 киши; 

•  танклар – 1 122 та; 

•  зирҳли жанговар машиналар – 2 713 та; 

•  артиллерия тизимлари – 509 та; 

•  бараварига реактив отиш тизими – 172 та; 

•  ҳаво мудофааси тизимлари – 84 та; 

•  самолёт – 199 та; 

•  вертолёт – 155 та; 

•  автомобиль ускуналари ва танкерлари – 1 934 та; 

•  кемалар/қайиқлар – 11 та; 

•  операцион-тактик даражадаги дронлар  – 341 та; 

•  махсус техника – 38 та; 

•  қанотли ракеталар – 90 та. 

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерациясининг тезкор-тактик ва армия авиацияси бир кечада Украинанинг 18 та ҳарбий объектига, жумладан қўмондонлик пунктларига, шахсий таркиб ва ҳарбий техниканинг тўпланиш жойларига, шунингдек, ўқ-дорилар омборига зарба берганди. 

Бундан ташқари, Харьков вилоятидаги Богодухов темир йўл вокзали яқинида АҚШ ва Европа давлатларидан олинган катта миқдордаги ҳарбий техника тўплами йўқ қилинган. Конашенковнинг сўзларига кўра, зарбалар натижасида 280 нафаргача Украина ҳарбийлари ҳалок бўлган, 48 та қурол ва ҳарбий техника ишдан чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

271

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг