Украинада россияпараст Коммунистик партия фаолияти тақиқланди
Олам
−
05 Июль 2022
6600Бугун, 5 июль куни Украинанинг Львов суди 7 йиллик суд жараёридан сўнг, Украина Коммунистик партияси фаолиятини тақиқлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Қайд этилишича, бугун суд Адлия вазирлигининг партияни россияпараст деб тақиқлаш тўғрисидаги даъвосини кўриб чиққан.
“Сизларга шуни маълум қиламизки, суд Украина Адлия вазирлигининг даъволарини қаноатлантирди: Украина Коммунистик партиясининг фаолияти тақиқланган; партиянинг мулки, маблағлари ва бошқа активлари, унинг вилоят, шаҳар, туман ташкилотлари, бошланғич ташкилотлари ва бошқа тузилмалари давлат мулкига ўтказилди”, дейилади Саккизинчи маъмурий апелляция суди хабарида.
Шунингдек, Львов суди Украина Коммунистик партиясининг мулкини давлат ихтиёрига ўтказишга қарор қилди.
8 июнь куни Украинада “Мухолифат блоки” партияси фаолияти тақиқланган эди. Март ойида Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши ҳарбий ҳолат даврида бир қатор мухолифат партияларининг ишини тўхтатган эди.
Рўйхатда “Мухолифат платформаси – умрбод”, “Шариат партияси”, “Бизникилар”, “Мухолифат блоки”, “Сўл мухолифат”, “Сўл кучлар иттифоқи”, “Держава”, “Украина прогрессив социалистик партияси”, “Украина Социалистик партияси”, “Социалистлар”, “Владимир Салдо блоки” жой олган.
LiveБарчаси