Украинада Россия фуқаролигини олганлик учун 15 йилгача қамоқ жазоси белгиланяпти

Олам 2490
image
-

Украина ҳукумати Россия фуқаролигини олганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини эълон қилди. Бу ҳақда Украина Бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук маълум қилди.

Қонун лойиҳаси Россия паспортини олган Украина давлат хизматчилари учун 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади. Украина фуқароларини Россия паспортини олишга мажбурлаш учун 8 йилдан 12 йилгача муддат берилади. Шунингдек, Россия фуқаролигини тарғиб қилганлик учун 5 йилдан 8 йилгача озодлик маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.

“Ушбу янгиликлар душман паспортига эга бўлган давлат хизматчиларига ҳамда Россия паспортини беришга бевосита ёки билвосита ҳисса қўшаётганларга қарши қаратилган. Бу қонун лойиҳаси бошқа шахсларга тааллуқли эмас”, дейди Верешчук.

Қонун лойиҳасига кўра, агар Россия паспортини олиш Россия ва учинчи давлатлар орқали Украинага қайтиш учун зарур бўлса оқланади.

Маълумот ўрнида, май ойи охирида Россия Президенти Владимир Путин Россия армияси томонидан босиб олинган Украинанинг Херсон ва Запорожье вилоятлари аҳолисини Россия фуқаролигига соддалаштирилган тарзда қабул қилиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.

Фарангиз Салимова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 33
Рейтинг: 2.9
t
×