Украинада Медведчукнинг рафиқасига тегишли мулклар ҳибсга олинди

Олам

image

Украинада украиналик сиёсатчи Виктор Медведчукнинг рафиқаси Оксана Марченконинг 153 миллион долларлик мулки ҳибсга олинди. Бу ҳақда кеча, 23 февраль куни мамлакат хавфсизлик хизмати хабар берди. 

“Хавфсизлик хизмати материалларига кўра, суд Оксана Марченконинг мол-мулкини ҳибсга олди. Ҳибсга олинган активларнинг умумий қиймати 5,6 миллиард гривнадан ошади”, дейилади хавфсизлик хизматининг Telegram’даги каналида. 

Таъкидланишича, ҳибсга олиш, Марченко оффшор компаниялар орқали эгалик қиладиган, икки облэнергонинг 14% ва бошқа бирининг 4% дан ортиғи бўлган пакетига нисбатан қўлланилган. Бундан ташқари, икки ер участкаси, тўртта турар-жой биноси, ўнта енгил автомобиль, шунингдек, Марченконинг 18 та инвестиция, агросаноат, телекоммуникация ва бошқа корхоналардаги мол-мулки ҳибсга олинган. 

УХХнинг қўшимча қилишича, тергов ҳаракатлари Ивано-Франковск вилояти бўйича департамент бўлими ходимлари томонидан амалга оширилган. Февраль ойи бошида ушбу бўлим Украина Бош прокуратураси веб-сайтига чақирув қоғозини жойлаштирган ҳолда Марченкони сўроққа чақирган. 7 февраль куни у конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартириш ёки ағдариш ёки давлат ҳокимиятини эгаллаб олиш, Украина ҳудуди ёки давлат чегарасини ўзгартириш мақсадида содир этилган ҳаракатларни молиялаштириш бўйича сиртдан айбланди.

Маълумот ўрнида, Украина Хавфсизлик хизмати жорий йил апрелда Медведчук Президент Владимир Зеленский топшириғига кўра ҳибсга олинганини эълон қилди. 2022 йилнинг сентябрь ойида Киев сиёсатчи Виктор Медведчук ва 55 нафар рус аскарини Москвага топширди. Медведчук 215 нафар украиналик аскарга, жумладан Мариуполнинг “Азовсталь” заводи ҳимоячилари ва “Азов” полки қўмондонлигига алмаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Виктор Медведчук

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар