Украинада МДҲдан ҳам ёлланма аскарлар бор – Россия Бош прокурори Жапаровга хавотирини билдирди

Олам

image

Украина шарқида ёлланма аскарлардан фойдаланиш бўйича кўплаб фактлар қайд этилмоқда. Аҳамиятлиси, уларнинг ичида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларидан ҳам аскарлар бор. Бу ҳақда Россия Бош прокурори Игорь Краснов Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан учрашувда айтиб ўтган. 

Қайд этилишича, Краснов Украинадаги “оғир вазиятдан алоҳида ташвиш билдирган”. 

“Ушбу мамлакат шарқида МДҲ давлатларидан келган ёлланма аскарлардан фойдаланиш, қурол ва ўқ-дориларнинг амалда назоратсиз айланиши билан боғлиқ кўплаб фактлар мавжуд бўлиб, бу барча Ҳамдўстлик мамлакатлари учун қўшимча қийинчиликлар туғдирмоқда”, дейди Россия Бош прокурори.

Айтиш жоизки, Россия ҳарбийлари Украинадаги ёлланма аскарларни деярли ҳар куни йўқ қилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 24 июль куни рус қўшинлари Харьковдаги “Украина энергетика машиналари” заводида хорижий ёлланма аскарларни жойлаштириш нуқтасига зарба берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

299

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг