Украинада карантин икки ярим ойга узайтирилди

Олам

image

Украина коронавирус пандемияси сабабли киритилган карантинни 30 апрелгача узайтирди, бундай қарор Ҳукумат йиғилишида қабул қилинган.

Шунингдек, минтақалар эпидемиологик вазият даражасига кўра тўртта зонага: яшил, сариқ, тўқ сариқ ва қизил рангларга бўлинадиган адаптив карантин моделига қайтади. Тоифага қараб, минтақаларда чекловлар ўрнатилади.

“Қарор келаси ҳафтадан кучга киради, шунинг учун барча украиналиклар у билан танишишлари, тайёр бўлишлари мумкин”, деди Украина Бош вазири Денис Шмигал.

Украина Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Максим Степановнинг таъкидлашича, ҳозирда бутун мамлакат бўйлаб амал қиладиган чекловлар даражаси бироз бўшашган ҳолда сариқ зонага тўғри келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг