Украинада “ифлос бомба” топилмади

Олам

image

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) Украинанинг учта объектида ўтказилган текширувдан сўнг эълон қилинмаган ядровий фаоллик белгиларини қайд этмади. Бу ҳақда ташкилот бугун, 3 ноябрь куни Twitter’да маълум қилди.

“ХАЭА инспекторлари Украина ҳукумати талабига биноан Украинадаги учта объектни текшириш бўйича ишларни якунладилар ва эълон қилинмаган ядровий фаолият белгилари ва [тегишли] материалларни топмадилар”, дейилади матнда.

Октябрь ойи охирида Россия радиация, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи Игор Кириллов брифингда Россия Мудофаа вазирлиги ўз кучлари ва воситаларини “радиактив ифлосланиш шароитида” ҳаракатга шай ҳолатга келтирганини, негаки Киев “ифлос бомба”дан фойдаланишга тайёрлиги ҳақида маълумотга эга эканини айтди. Аммо исбот келтирмади. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам “ифлос бомба” таҳдиди ҳақида гапирди ва бу масала Россия томонидан БМТ Хавфсизлик кенгаши даражасида кўтарилди. Россия томони Украинадаги бундай ишлар амалга оширилиши мумкин бўлган объектларни ҳам айтиб ўтди.

Россия томонидан эълон қилинган маълумотлар билан боғлиқ ҳолда, Киев регулятордан ушбу объектларга инспекторларни жўнатиши учун ХАЭАга сўров юборди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

133

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг