Украинада дам олиш кунлари карантин жорий этилади
Олам
−
06 Ноябрь 2020
2639Украинада 14-15 ноябрдан бошлаб, дам олиш кунларида карантин жорий қилинади. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Максим Степанов маълум қилган.
"Биз Украинада Европада кузатилаётгани каби тўлиқ локдаун жорий қилолмаймиз. Шунинг учун, ҳафта охирида карантин амалда бўлишини таклиф қиламиз. Бундай чоралар бир ҳафта ичида киритилишини истисно қилмайман", деган вазир.
Унга кўра, Украинанинг уч ҳудудида коронавирус билан касалланганлар учун вақтинчалик шифохоналар тайёрланмоқда.
"Ҳозир бизнинг шифохоналаримизда коронавирус билан касалланганлар учун 52 мингта жой мавжуд. Биз уларни яна 20 мингтагача кўпайтирамиз", деган Степанов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳам июль ойида шундай усул қўлланилганди, Мамлакатда шанба-якшанба кунлари кучайтирилган карантин жорий этилганди.
Маълумот учун, Украинада коронавирусга чалинганлар 430 мингдан ошган. 7 минг 924 бемор вирус қурбони бўлган.
LiveБарчаси