Украинада аёллар ҳам урушга сафарбар қилинди
Олам
−
27 Январь
9409Украинадаги ҳарбийлар ва сиёсатчилар орасида умумий сафарбарлик зарурлиги, жумладан, аёлларни урушга жалб қилиш кераклиги ҳақидаги фикрлар тобора кўпроқ эшитилмоқда.
Хусусан, Украина Қуролли кучлари подполковниги Михаил Николов қаттиқ чоралар кўриш зарур, деб ҳисоблайди. У 18 ёшдан бошлаб барча эркак ва аёлларни сафарбарликка чақирди. Бу ҳақда “strana.ua” хабар берди.
“Энди асосийси ютқазмаслик. Йўқотмаслик учун “аждаҳо” усуллари керак. Буни қандай қиламиз: 18 ёшдан бошлаб барча эркак ва аёлнинг умумий сафарбарлиги билан... Ўртада тафовут бўлиши шарт эмас. Бундан ташқари, маҳбуслар ҳам жангларда қатнашиши мумкин”, дейди Николов.
Олий Рада депутати Инна Совсунга кўра, агар керак бўлса, мудофаа вақтида аёллар ҳам иштирок этиши мумкин.
Совсуннинг таъкидлашича, қонунчиликда Украинанинг барча фуқаролари жинсидан қатъи назар, давлатчиликни ҳимоя қилишда иштирок этиши шарт, аммо негадир мажбурий ҳарбий хизмат фақат эркаклар учун мўлжалланган.
“Менинг позициям шуки, агар бу давлатнинг мудофаа эҳтиёжлари учун зарур бўлса, биз буни бажаришимиз керак. Шунингдек, бу адолатни таъминлаш нуқтайи назаридан ҳам тўғри”, деган Совсун.
Маълумот учун, Украина Президенти Владимир Зеленскийга 2023 йилнинг декабрида Украина Қуролли кучлари Бош штаби унга қўшимча 450-500 минг кишини урушга сафарбар этиш сўрови билан мурожаат қилган ва ҳукумат парламентга сафарбарлик тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинада мушуклар ҳам фронтга сафарбар қилинаётган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь