Украинада ҳаво “тревогаси” эълон қилинди
Олам
−
26 Январь 2023
14664Украина бугун, 26 январь куни бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш эълон қилди ва ҳукумат эҳтимолий ракета ҳужуми ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, мамлакат ички ҳудудларига ракета ҳужуми уюштирилиши кутилмоқда. Хусусан, Николаев вилояти губернатори Виталий Ким ўз Тelegram саҳифасида вилоят ҳудудида Россиянинг иккита ракетаси аниқланганини маълум қилган.
“Украина ҳудудига ракеталар учиб кирди. Николаев вилояти орқали шимоли-ғарбга камида 2 та ракета учиб ўтди. Кейин яна 3 та ракета. Умуман олганда, биз бошпаналаримизда қоламиз. Биз Украина Қуролли кучларига ишонамиз!”, дейди у ўз Тelegram саҳифасида.
Шунингдек, ДТЕК электр компанияси ҳам Киев шаҳри ва вилоятида, Одесса ва Днепропетровск вилоятларида ракета ҳужуми хавфи туфайли электр энергиясини фавқулодда тўхтатишни амалга ошираётганини эълон қилган.
25 январдан 26 январга ўтар кечаси Россия қўшинлари Украина ҳудудига Эроннинг 24 та “Камикадзе” русумли учувчисиз самолётини учирган ва уларнинг барчаси Украина Қуролли кучлари томонидан уриб туширилган.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси