Украина ЖЧ-2026 га тўғридан-тўғри йўл олиши керак – Далгиш

Спорт

image

“Ливерпуль” клубининг афсонавий футболчиси Кенни Далгиш АҚШ, Канада ва Мексика яшил майдонларида бўлиб ўтадиган 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Украина тўғридан-тўғри иштирок этиши кераклигини айтмоқда. Бу ҳақда Далгишнинг сўзларига таяниб, “Тhе Scоttish Sun” нашри хабар берди.

“Биз украиналик футболчиларга ва Украина футбол ассоциациясига катта ҳурмат билан қарашимиз керак. Уларнинг ҳеч қандай айби йўқ. Тўғри футболчиларнинг аксарияти Украинада ўйнамайди, лекин уларнинг оилалари урушдан жиддий зарар кўрган.

Ўйлашимча, украиналикларга босим ўтказмаслик керак, бу адолатсизлик бўларди. Балки уларга зайтун дарахтининг кичик шохини бериб, “кейинги Жаҳон чемпионатига [2026] борасиз, бунинг учун саралаш босқичлардан ўтишингиз шарт эмас”, деган маъқулдир. Бу ҳурмат кўрсатишнинг бир йўли бўлар эди. Ўйлайманки, агар, Укарина тараф ҳам бунга рози бўлса, ажойиб иш бўлади”, деган “Ливерпуль” афсонаси.

Маълумот ўрнида, Украина терма жамоаси 2022 йилда Қатарда ўтадиган мундиалга саралашнинг плей-офф босқичи ярим финалида Шотландияга қарши ўйинга тушолмаслиги мумкин. Агар, амалда ҳам шундай бўладиган бўлса, Шотландия плей-офф финалига чиқади ва Уэьлс билан тўқнаш келади.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг