Украина YouTube’дан руспараст каналларни блоклашни сўрайди

Жамият

image

Украина Маданият ва ахборот сиёсати вазирлиги YouTube’га “NewsOne”, “ZIK”, “112 Украина” каналлари саҳифаларини ёпиш тўғрисида сўров юборади, деб хабар берди вазирлик раҳбари Александр Ткаченко.

“Ахир ушбу каналлар эфир, сунъий йўлдош ва Интернетдаги эшиттиришларда Украинанинг миллий хавфсизлигига ахборот таҳдидини келтириб чиқармоқда, чунки улар оммавий ахборот воситалари ёки доимий трансляция эмас, балки Россиянинг Украинага қарши тарғибот урушининг бир қисмидир”, дейди вазир.

Ткаченко YouTube каналларни ёпиш бўйича ўз сиёсатини тушунишини таъкидлади, аммо оммабоп платформа ким қандай молиялаштираётгани ҳамда душманлик томонларини аниқ билиши керак, деган ишончни билдирди.

YouTube вакили изоҳ беришдан бош тортган.

Юқоридаги телеканаллар Украинада февраль ойининг бошларида Президент Владимир Зеленский мамлакат Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг санкциялар тўғрисидаги қарорини маъқуллаганидан сўнг, ўз кўрсатувларини тўхтатди. Бошқа телеканаллар, жумладан “ТВ Выбор”, “Партнер ТВ” ва “Ариадна ТВ” ҳам чекловларга тушиб қолган. Шунингдек, “NewsOne”, “ZIK” ва “112 Украина” каналларига эгалик қилувчи мухолифат депутат Тарас Козакка қарши санкциялар жорий этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг