Украина ЕИга қўшилгунча, иттифоқ йўқолиб кетади – Медведев

Олам

image

Украина фақатгина жорий асрнинг ўрталарига келиб Европа Иттифоқига қабул қилиниши ва шу пайтга келиб уюшманинг ўзи ҳам йўқ бўлиб кетиши мумкин. Бу ҳақда Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Telegram саҳифасида ёзиб қолдирган. 

Унинг фикрича, Украинанинг Европа Иттифоқига қабул қилиниши билан боғлиқ вазият СССРдаги коммунизм қурилишига ўхшайди: бу режаларнинг амалга оширилиш санаси кўрсатилмаган, бироқ кўплаб текшириб бўлмайдиган мавҳум шартлар келтирилган. Уларни объектив текширишнинг иложи йўқ. 

"Агар ўша вақтга қадар Европа Иттифоқи йўқ бўлиб кетса, нима бўлади? Қандай жанжал бўлишини ўйлаш қўрқинчли, чунки Европа Иттифоқига қўшилиш учун қандай қурбонликлар қилинмади. Бахтсиз украиналикларнинг умидлари сўнади", дейди Медведев. 

Эслатиб ўтамиз, Еврокомиссия кенгаши Европа Кенгашига Украинага Европа Иттифоқига кириш учун номзод мақомини беришни тавсия қилди. Бироқ Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича музокаралар бошлана олиши учун бир қатор ислоҳотлар бўйича “Украина ўз вазифаларини бажариши керак: суд тизимини мустаҳкамлаш ва коррупцияга қарши курашиш, шунингдек, деолигархизацияни амалга ошириш" .


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

459

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made