Украина ЕИдан 2 миллиард евро ёрдам олди

Олам

image

Украина Европа Иттифоқидан 2 миллиард евро миқдорида макромолиявий ёрдам олди, у ижтимоий ва гуманитар соҳалардаги шошилинч харажатларга йўналтирилади. Бу ҳақда бугун, 18 октябрда Украина Республикаси Бош вазири Денис Шмигаль маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Украинага ЕИ дан 2 миллиард евро макромолиявий ёрдам келди. Давлат Европа Иттифоқидан Украинанинг иқтисодий барқарорлигини сақлашга қаратилган навбатдаги ёрдамни олди.

“Умуман олганда, жорий йилда Украина ЕИдан 4,2 миллиард евро миқдорида макромолиявий ёрдам олди, бу давлатнинг иқтисодий жабҳасини мустаҳкамлашга сезиларли ёрдам берди”, дея қўшимча қилди у.

Шунингдек таъкидланишича, маблағлар бюджетнинг шошилинч харажатлари, хусусан, ижтимоий-гуманитар соҳадаги харажатларни қоплашга йўналтирилади.

Эслатиб ўтамиз, сентябр ойи бошида Урсула фон дер Ляйен ЕИ Украинага жорий йил бошидан бери Европанинг алоҳида давлатларидан етказиб бериш ва икки томонлама ёрдамни ҳисобга олмаганда, 10 миллиард евро миқдорида ҳарбий, иқтисодий ва молиявий ёрдам кўрсатганини эълон қилди. Июнь ойида ЕИ саммити иштирокчилари Киевга яна 9 миллиард евро ажратишга қарор қилган, шундан ҳозиргача 1 миллиард евро ўтказилган. 20 сентябрда ЕИ кенгаши Украинага имтиёзли кредитлар шаклида 5 миллиард евро миқдорида макромолиявий ёрдам кўрсатишни маъқуллаган эди.

Темур Жумаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг