Украина ядро ёқилғиси ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. У келажакда Россия ўрнини эгаллайдими?

Олам

image

Украина уч йил ичида атом электр станциялари учун ўзининг ядро ёқилғисини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда, бу Россия ёқилғисини, шу жумладан, Европа бозорида ҳам ўрнини боса олади. Бу ҳақда Украина энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Ядро ёқилғисини ишлаб чиқариш бўйича ўз линиясини яратиш режасига кўра, “Энергоатом” (Украина компанияси – миллий атом электр станциялари оператори) уч йилдан сўнг чиқишни режалаштирмоқда”, дейилади вазирлик хабарида. 

Энергетика вазирлигининг қўшимча қилишича, Украина аллақачон ВВEР-1000 типидаги ёнилғи йиғмалари учун бутловчи қисмларни ишлаб чиқаришни бошлаган ва кейинчалик ВВEР-440 реакторлари учун комплектларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Лойиҳа “Энергоатом” томонидан Американинг Westinghouse компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, жорий йилда лицензиялашни якунлаш ва  2024 йилда эса каллакларни (ёқилғи йиғмалари элементлари) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган. Улар Швециянинг Вестерос шаҳридаги Westinghouse заводида “Энергоатом” эҳтиёжларига ядро ёқилғисини ишлаб чиқариш учун ишлатилади.

Украина энергетика вазири Герман Галушенконинг департамент матбуот хизматига таяниб маълум қилишича, келажакда Украина АЭСлари ВВEР-440 реакторлари билан ишлайдиган Европа мамлакатларига ядро ёқилғиси етказиб берувчиси бўлиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг