Украина урушга тайёрланмоқда (фоторепортаж)

Олам

image

Россия чегарасидан 500 метр нарироқда Украина ҳарбийлари уруш бошланишини кутиб, юқори шайликда тайёргарлик кўрмоқда.

Украина шарқида жойлашган Луганск вилоятидан фоторепортаж тайёрлаган CNN ахборот агентлиги репортёри Тимоти Фидокнинг маълум қилишича, украин халқи муқаррар урушга тайёрланмоқда.

“Улар урушнинг муқаррарлигига шубҳа қилишмаяпти. Мен суҳбат қилган аскарлардан бири уруш содир бўлиши аниқлиги ва унга мамлакат мудофааси жиддий тайёргалик кўраётганини билдирди. Мен, ҳатто, уруш қачон ва қай йўсинда бошланиши ҳақида аскарлар ўртасида содир бўлган тортишувга ҳам гувоҳ бўлдим. Улардан бири Россия чегарани бузиб ўтмасдан Азов денгизидан туриб ҳужум қилишини айтса, бошқа руслар Беларусь ҳудудидан туриб уруш бошлашини уқтирмоқчи бўлди”, дея олган таассуротлари ҳақида баён қилади журналист.

Украин халқи Россия қайси томондан ҳужум қилиши ҳақида бир тўхтамга кела олмаётган бўлса-да, уруш бошланиши ҳақида уларнинг фикри якдил, уларга кўра, уруш бўлиши 100 фоиз аниқ.

“Халқ ўзини урушга тайёрлаб бўлган. Аммо, унинг бошланишини билсаларда, жуда ҳам хотиржамликка берилишган, ҳечкимнинг юзида қўрқув ёки хавотир сезилмайди. Улар жанг қилишга шай. Улар бу урушга бир неча йиллардан буён тайёрланиб келишмоқда”, дея қўшимча қилади Фидок.

Россия ва Украина ўртасидаги зиддият тарихдаги энг нозик нуқтага етган. Бутун дунё воқеалар ривожини ҳаяжон ва қўрқув билан кузатмоқда.

Мамлакатлар ва кўплаб халқаро ташкилотлар ушбу совуқ урушни тўхтатишга уринишмоқда, аммо барча саъй-ҳаракатлар зое кетмоқда.

Украин аскарлари ва оддий аҳоли уруш бўлишини хоҳлайсизми деган саволга, “Албатта йўқ, лекин уни тўхтатиш учун қўлимиздан нима ҳам келар эди?”, дея жавоб беришмоқда.

Совуқ уруш нафақат икки мамлакат тинч аҳолисининг қони сабабсиз тўкилишига, балки минтақа давлатларининг хавфсизлиги учун ҳам жиддий таҳдидлар юзага келишига олиб келади.

Беҳруз Саидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

1089

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг