Украина университетларида рус тилини тақиқлаш таклиф қилинди
Олам
−
31 Январь 2023
3483Украинанинг барча университетларда рус тилини тақиқлаш таклиф қилинди. Ушбу таклиф Украинанинг Давлат тилини ҳимоя қилиш бўйича комиссари Тарас Кремин томонидан берилди.
“Олий таълим тўғрисидаги қонун олий таълим муассасаларининг мустақиллигини кўрсатади, шунинг учун улар аллақачон шунга ўхшаш қарорларни қабул қилишлари керак эди”, дейди у.
Шунингдек, Кремин Василий Каразин номидаги Харков Миллий университети маъмуриятининг икки ҳафта олдин университетда давлат тилини ҳимоя қилиш бўйича комиссар лавозимини жорий қилган ҳаракатларини олқишлаган.
Унинг сўзларига кўра, бу муассаса деворлари ичида тил қонунчилиги бузилишига чек қўйишга хизмат қилади, чунки онлайн дарслар давомида ўқитувчилар қайта-қайта нодавлат тилдан фойдаланган.
27 январь куни Украинадаги Киев-Могила академияси маъмурияти шахслараро мулоқотда рус тилидан фойдаланишни расман тақиқлаган.
Маълумот учун, Украинада “Украин тилининг давлат тили сифатида амал қилишини таъминлаш тўғрисида” тўғрисида қонун мавжуд. Мазкур ҳужжатга мувофиқ, қонун нормаларига риоя қилмаслик жарима солишга сабаб бўлади. Жарима миқдори бу қоидабузарликлар такроран содир этилган тақдирда оширилиши мумкин.
LiveБарчаси