Украина учун Курскка янги ҳужум нимага керак?

Олам

image

Украина фронтининг Покровск секторида кунига 36 та тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақда BBС хабар берди.

Курск вилоятида Украина қўшинларининг кескин фаоллашуви Россия армиясининг Донбассда давом этаётган ҳужуми ва унинг Покровск жанубидаги Украина Қуролли кучларининг бир вақтлар муҳим таянчи бўлган Курахово шаҳрини эгаллаб олиши ҳақидаги баёнотлари фонида содир бўлмоқда. Украина қўмондонлигининг ўз захираларини Россия ҳужумини қайтариш учун эмас, балки бутунлай бошқача йўналишга ташлаш қарорига нима сабаб бўлиши мумкин?

Сўнгги бир неча ҳафта ичида Россия ҳарбий жамоатчилиги гарчи янги ҳужум йўналиши ҳақида турли хил версиялар илгари сурилса ҳам Украина бўлинмаларининг шимолий йўналишга ўтказилиши ва бошқа ҳужумга тайёргарлик кўриши мумкинлиги ҳақида хабар берди.

Операция бошланиши билан Украина Қуролли кучлари қўмондонлиги Украина оммавий ахборот воситаларидан унга риоя қилишни талаб қилиб, ахборот сукунати режимини жорий қилди. Аммо Украина Бош штабининг расмий хабарларига кўра ҳам, содир бўлаётган воқеалар кўлами сезиларли.

“Курск вилоятида ҳозирда 42 та ҳарбий тўқнашув бўлган”, дейилади унинг 5 январдаги ҳисоботида.

Шу билан бирга, Украина ҳарбий бошқармаси маълумотларига кўра, ҳали ҳам энг қизғин уруш кетаётган фронтнинг Покровск секторида кунига 36 та тўқнашув содир бўлган.

Янги йилнинг биринчи кунида Украина Қуролли кучлари Олий Бош қўмондони Александр Сирскийнинг Курск вилоятига сафари, шунингдек, 5 январь куни Мудофаа вазири ўринбосарининг зудлик билан Курск шаҳрига етиб бориши ҳам эътиборга молик.

Айни пайтда Украинанинг Суджадан “Большое Солдатское” қишлоғи ва Бердин фермаси томон юриши маълум. Улар вилоят марказига ва Курск атом электр станцияси жойлашган Курчатов шаҳрига олиб борувчи магистралда жойлашган. Шунингдек, Украина Қуролли кучлари томонидан Суджанинг шимоли-ғарбий ва шарқида ҳам ҳужумлар содир этилгани хабар қилинмоқда.

Биринчи зарбадан сезиларли натижалар бўлмаса, Украина қўмондонлигининг ниятларини баҳолаш қийин, аммо воқеалар ривожланишда давом этмоқда.

2024 йил августида Украина Қуролли кучлари Курск вилоятига бостириб кирганида, операциядан кўзланган мақсадлардан бири Россия армиясини Донецк вилоятидаги ҳужумдан чалғитиш эди. Бу вазифа фақат қисман бажарилди.

Очиқ манбаларга кўра, Россия Курск вилоятига жуда катта тузилмаларни юборишга мажбур бўлди – 55 мингга яқин ҳарбий хизматчи, аммо Донбассдаги асосий йўналишдаги ҳужум операцияларини тўхтатмади. Бироқ Москва ҳам беш ой ичида Курск вилояти муаммосини ҳал қила олмади.

Украина Қуролли кучларининг ҳозирги фаоллашуви фронтнинг ушбу секторидаги мавжуд нисбий мувозанатни бузиш, Курск вилоятидаги бошқа йирик аҳоли пунктларига жиддий таҳдидлар яратиш ва Россия қўмондонлигини у ерга каттароқ захираларни ўтказишга мажбур қилиш уринишига ўхшайди.

Агар бу ҳақиқатан ҳам режада бор бўлса ва уни амалга ошириш мумкин бўлса, Россия томони учун асосий муаммо бу захираларни қаердан олиш масаласи бўлиши мумкин. Россиянинг “Шимол” қўшинлари гуруҳининг муҳим кучлари Харьков вилоятидаги чегара жанглари билан чегараланган, қолганлари Брянск ва Белгород вилоятларида потенциал хавфли йўналишларда сақланиши керак.

Аммо агар Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятидаги янги ҳужуми ҳеч нарса бўлмаса, Украина қўмондонлиги учун ҳам ёқимсиз саволлар туғилиши мумкин, айниқса Донбассдаги фронтни барқарорлаштиришга қодир эмаслигини ҳисобга олсак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зеленский подкастер Лекс Фридманга берган интервьюсида Украина Россия томонидан босиб олинган ҳудудлардан воз кечиш эвазига НАТОга қўшилиш сценарийсини кўриб чиқиши мумкинлигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Донбасс Курск Украина фронти Покровск сектори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг