Украина сув таъминотида жиддий муаммоларни бошдан кечирмоқда – Зеленский 

Олам

image

Украина сув таъминотида катта муаммолар мавжуд, иссиқлик ва электр таъминотидаги вазият оғирлигича қолмоқда. Бу ҳақда мамлакат Президенти Владимир Зеленский маълум қилди.

“Иссиқлик ва сув таъминотида катта муаммолар бор”, дейди Зеленский ўзининг Telegram каналида.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда энг қийин вазият Киев, Винница, Львов ва бошқа кўплаб минтақаларда кузатилмоқда.

Шунингдек, Зеленский тизимни барқарорлаштириш бўйича ишлар давом этаётганини таъкидлаган. Унга кўра, кун давомида деярли 6 миллион украиналикнинг уйларига электр энергиясини қайтариш мумкин бўлган.

Украинанинг электр энергия етказиб берувчи Ясно компанияси бош директори Сергей Коваленконинг айтишича, Киевдаги электр таъминотидаги вазият оғирлигича қолмоқда.

“Беморнинг ҳаёти” хавф остида эмас, аммо вазият ҳали ҳам барқарорлашувдан йироқ”, деб ёзган у Facebook'даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, ЕИ Украинага 2023 йилда 18 миллиард евролик ёрдам бериши ҳақида хабар берилганди. Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен 18 миллиард евродан ташқари ЕИ Киевга энергетика тизимини барқарорлаштириш учун катта ёрдам ажратишини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

136

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг