Украина самолёти ҳалокатида оператор айбдор эди – Эрон
Олам
−
17 Март 2021
4828Эрон Фуқаролик авиацияси ташкилоти якуний ҳисоботида 2020 йил январида Теҳрон яқинида Украинанинг Boeing самолётининг қулаши сабабини ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими операторининг хатоси деб деб тан олди. Бу ҳақда “Reuters” ҳужжатга асосланиб хабар берди.
“Самолёт Теҳрон яқинидаги ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими операторининг хатоси туфайли душман нишони сифатида аниқланган ва унга иккита ракета учирилган”, дея агентлик ҳисоботнинг бир қисмини келтирди.
“Ukraine International Airlines” авиакомпаниясининг “Boeing 737-800” самолёти 2020 йил 8 январда ҳалокатга учраганди. Авиаҳалокатда 176 киши, жумладан, Украина, Эрон, Канада ва бошқа мамлакатлар фуқаролари ҳалок бўлган.
LiveБарчаси