Украина Россияга юзлаб дронлар билан ҳужум қилди
Олам
−
22 июн 7373 1 дақиқа
Бугун, 22 июнга ўтар кечаси Украинанинг уч юздан ортиқ дрони Россия ҳудудига зарба берди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Дронлар Белгород, Брянск, Волгоград, Воронеж, Калуга, Курск, Ростов, Тамбов, Твер, Тула, Смоленск вилоятлари, шунингдек, Москва вилояти, Краснодар ўлкаси, Қрим, Азов ва Қора денгизлар узра уриб туширилган.
Москва мэри Сергей Собянин бугун, 22 июнь сутка бошидан буён ҳарбийлар пойтахт йўналишида учаётган 59 та дронни тутиб олишганини маълум қилган.
Калуга вилояти раҳбари Владислав Шапша Бабининский, Боровский, Жуковский, Кировский ва Тарусский муниципал округлари ҳудудлари узра бешта дрон тутиб олингани ҳақида ҳисобот берган.
Воронеж вилояти губернатори эса Александр Гусев ҳарбийлар тунда вилоятида 18 та дронни уриб туширганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия қўшинлари Украина пойтахти Киевга кенг кўламли ҳаво ҳужумларини уюштирган эди. Ҳужум оқибатида ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Киев-Печерск лавраси ҳудудида йирик ёнғин юз берган.
Live
Барчаси