Украина Россияга қарши кураш режасини эълон қилди

Олам

image

Украина ва Ғарб давлатлари Россияни тийиб туриш учун кенг кўламли режа устида ишламоқда. Бу ҳақида Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба “Foreigh Affairs” газетасига берган интервьюсида хабар қилди.

Унинг сўзларига кўра, Киев ва унинг ҳамкорлари аллақачон Москвага қарши ҳаракатлар режасини ишлаб чиққан.

“Биринчи босқич – Москвага аниқ сиёсий сигналларни юборишдир. Бу шуни англатадики, Россия Украина Ғарбнинг бир қисми ва келажакда ЕИ ва НАТО аъзоси бўлишини ҳамда мамлакат суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги муҳокама қилинмаслигини билиши керак.

Режанинг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, Россия ва Украина ўртасида тахминий қуролли можаро юзага келган тақдирда “қаттиқ санкциялар” ишлаб чиқиш ҳамда Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатиш зарур”, дея тушунтирди мамлакат ТИВ раҳбари.

Вазирнинг қўшимча қилишича, Киевнинг мақсади – куч билан бўлса ҳам тинчликка эришиш. 

Россия ТИВ Матбуот котиби Мария Захарова, ўз навбатида, Украинанинг НАТОга кириши Россия учун қизил чизиққа айланишини таъкидлаган. 

Малумот ўрнида, сўнги вақтларда ғарб сиёсатчилари Украина чегараси яқинида қўшин тўплаш айблови билан “Россия агрессияси” ҳақида бонг урмоқда.

Россия бу баёнотларни бир неча бор рад этиб, ушбу ҳаракатларни Шимолий Атлантика алянсининг Россия чегаралари яқинида ҳарбий техника жойлаштиргани учун ўз манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширганини таъкидлади. 

Президент Матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, рус аскарлари ҳеч кимга таҳдид солмайди ва ҳеч кимни безовта қилмайди.

Путин жорий йилнинг ноябрь ойи охирида “Россия чақиради” форумидаги нутқида, Москва учун Украина ҳудудига қурол-яроғларнинг жойлаштирилиши қизил чизиққа айланишини, чунки бу Россия миллий хавфсизлигига таҳдид эканини айтганди.

Достон Искандаров

 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

667

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг