Украина Россия ўтказган референдумларни “спектакль” деб атади

Олам

image

Украина ўз ҳудудларини озод қилишда давом этади ва ҳеч қачон Россия Федерациясининг ультиматумларига рози бўлмайди. Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазирлиги сепаратистлар назоратидаги тан олинмаган Донецк ва Луганск халқ республикаларида, шунингдек, Украинанинг Россия Қуролли кучлари назоратидаги Запорожье ва Херсон вилоятларида ташкил этилган псевдореферендумларга жавобан маълум қилди.

“23-27 сентябрь кунлари Россия Федерацияси Украинанинг вақтинча босиб олинган Херсон, Запорожье, Луганск ва Донецк вилоятларида “референдум” деб номланган тарғибот акциясини ташкил қилди. Бу ҳудудлардаги одамларни россиялик ҳарбийларнинг кўз ўнгида ҳар қандай қоғозларни тўлдиришга мажбурлаш Россиянинг Украинага бўлган тажовузи давомидаги навбатдаги жинояти бўлиб, давлатимиз Конституцияси ва қонунларини, халқаро ҳуқуқ ва Россиянинг халқаро мажбуриятларини қўпол равишда бузади”, дейилади хабарда.

Вазирликнинг қайд этишича, Украина Қримида бўлгани каби, Луганск, Донецк, Запорожье ва Херсон вилоятлари ҳам Украинанинг суверен ҳудудлари бўлиб қолади.

"Бу спектакль"нинг хоҳиш иродани намоён бўлишига ҳеч қандай алоқаси йўқ ва Украинанинг маъмурий-ҳудудий тузилиши ва халқаро тан олинган чегаралари учун ҳеч қандай оқибатларга олиб келмайди”, дейилади баёнотда.

Шунингдек, ТИВ Украина ўз ҳудудий яхлитлигини ҳарбий ва дипломатик йўллар билан тиклашга ҳақлилигини ва вақтинча босиб олинган ҳудудларни озод этишда давом этишини қайд этган.

Ташқи ишлар вазирлиги Украина Европа Иттифоқи, НАТО ва “Еттилик” гуруҳини зудлик билан тажовузкор давлатга босимни сезиларли даражада оширишга, шу жумладан Россияга қарши янги қаттиқ санкцияларни қўллашга ва Украинага ҳарбий ёрдамни сезиларли даражада оширишга, хусусан, танклар, жанговар самолётлар, зирҳли транспорт воситалари, узоқ масофали артиллерия, зенит ва ракетага қарши мудофаа воситалари билан таъминлашга чақирган.

“Украина ҳеч қачон Россиянинг ҳеч қандай ультиматумига рози бўлмайди ва Москванинг демаркациянинг янги чизиқларини яратиш ёки Украинани халқаро қўллаб-қувватлашни сусайтиришга уринишлари муваффақиятсизликка учрайди”, деб хулоса қилган дипломатик департамент.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

144

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг