Украина-Россия коридори муҳожирлар сони бўйича дунёда учинчи ўринда туради – ХМТ

Олам

image

Украина-Россия коридори муҳожирлар сони бўйича дунёда учинчи ўринда туради. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) томонидан тақдим этилган ҳисоботда айтилади.

Ҳисоботда келтирилишича, Украинадан Россияга олиб борувчи миграция коридори муҳожирлар сони бўйича дунёда учинчи ўринда турибди. Биринчи ўринни Мексика-АҚШ, иккинчи ўринни Сурия-Туркия йўналиши эгаллаган. Бешинчи ўринда Россия-Украина миграция коридори туради.

Меҳнат муҳожирларининг энг кўп қисми Жанубий, Шимолий ва Ғарбий Европада иш топади. Иккинчи ўринда Шимолий Америка туради, араб минтақаси эса кучли учликни ёпади.

Ҳисоботда таъкидланишича, халқаро миграция инсон тараққиёти ва иқтисодий ўсишнинг сабабчиси бўлиб қолмоқда, буни 2000 йилдан 2022 йилгача халқаро пул ўтказмаларининг йилига 128 миллиард АҚШ долларидан 831 миллиард АҚШ долларига ошгани тасдиқлайди.

831 миллиард доллар пул ўтказмасининг 647 миллиард долларини мигрантлар даромади паст ва ўрта бўлган мамлакатларга жўнатган. Бундай пул ўтказмалари ушбу мамлакатлар ялпи ички маҳсулотининг салмоқли қисмини ташкил этади ва глобал миқёсда ушбу мамлакатларга тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ҳажмидан кўпдир.

Гарчи халқаро миграция инсоният ривожланишини рағбатлантиришда давом этаётган бўлса-да, муаммолар ҳали ҳамон актуалдир. Қуролли тўқнашувлар, зўравонликлар, табиий офатлар ва бошқа сабабларга кўра уй-жойини тарк этганлар сони рекорд даражадаги энг юқори кўрсаткичга – 117 миллион кишига етгани тахмин қилинмоқда.

Дунёдаги қочқинлар сони бўйича Сурия фуқаролари олдинда, иккинчи ўринда украинлар ва афғонлар қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Америка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made