Украина расмийлари ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар кескинлашди – “Politico”
Олам
−
15 Ноябрь 2022
11895Украина расмийлари ва Америка Қўшма Штатлар ўртасидаги муносабатлар АҚШ расмийларининг Украинага Россия билан тинчлик музокараларини ташкил қилиш учун босим ўтказиш эҳтимоли ҳақидаги турли баёнотлари туфайли кескинлашди. Бу ҳақда “Politico” нашри ёзмоқда.
Нашр суҳбатдошларидан бири АҚШ Давлат департаменти эҳтимолий мулоқот учун замин яратаётганини қайд этган. Яна бир манбанинг таъкидлашича, ҳозирча томонлар ўртасида музокаралар олиб бориш учун аниқ ҳужжатлар, режалаштириш платформалари ёки стратегиялар мавжуд эмас.
Вашингтон Киевни қишда жанговар ҳаракатлардаги эҳтимолий тўхталиш яқин орада музокаралар зарурлигини англатмаслигига ишонтирмоқда. Шу билан бирга, ёрдамни сусайтирмасликка ваъда бермоқда.
АҚШ расмийсининг “Politico” нашрига айтишича, Днепрнинг чап қирғоғидаги ҳудудларни қайтариб олиш Украина Қуролли кучлари учун қийин бўлади. Бу эса тинчлик музокараларини эртароқ бошлаш кераклигини англатади.
Қиш фаслининг бошланиши можарони дипломатик йўл билан ҳал қилиш учун яхши имкониятдир. Бироқ, тинчликни истовчилар музокаралар ечим эканлигига Президент Жо Байден ва унинг яқин тарафдорларини ишонтириши керак.
Хусусан, АҚШ Штаб бошлиқларининг бирлашган қўмитаси раҳбари генерал Марк Милли Москва ва Киев ўртасида музокаралар олиб боришга ҳаракат қилишга чақирмоқда.
“Politico” манбаларининг таъкидлашича, баъзида Оқ уй амалдорлари шахсий ҳаётдагидан фарқли ўлароқ, омма олдида бошқа нарсани гапришади. Милли эса ўз фикрини айтишга кўпроқ тайёр.
LiveБарчаси