Украина парламентида жанжал юз берди (видео)

Олам

image

Бугун, 17 июнь куни Украина Олий Радаси спикери Дмитрий Разумков парламент сессиясида режадан ташқари танаффус эълон қилди. Бунга парламент трибунасида мухолиф “Ҳаёт учун” ҳамда “Халқ хизматкори” Президент партияси вакиллари ўртасидаги жанжал сабаб бўлган.

“15 дақиқа танаффус эълон қилинади”, дейди Разумков. Йиғилишни парламентнинг “Рада” телеканали намойиш этди.

Маълум қилинишича, Украина депутатлари бугун, 17 июнь куни телерадиоэшиттиришлар бўйича Миллий кенгаш мустақиллигини таъминлашга оид қонун лойиҳасига киритилган ўзгартиришларни кўриб чиқишни давом эттирган. 

Минбарда туриб сўзга чиққан “Халқ хизматкори” фракцияси вакили Никита Потураев юқоридаги мавзу бўйича баёнот берган. Буни эса “Ҳаёт учун” партияси вакиллари ҳақорат ва зўравонлик ҳаракатига даъват сифатида қабул қилган. Хусусан, Потураев “ Ҳаёт учун” партияси вакиллари отиб ташланемаётганидан афсусда эканини таъкидлаган. Шундан сўнг, Украина парладментида ўзаро жанжал чиққан.

Танаффусдан сўнг, депутат Потураев сўзлари учун узр сўраган, аммо “Ҳаёт учун” партияси ушбу ҳодисани тартибга солиш қўмитасида текширишни ҳамда Потураевнинг ўзини вазифасидан озод қилишни талаб қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг