Украина НАТОга Қрим бўйича таклиф берди

Олам

image

Украина Ҳукумати НАТО қўмондонлигига иттифоқ операцияларини ўтказиш, вазиятни кузатиб бориш ва ҳарбий хизматчиларни ташиш учун Симферополнинг парвоз маълумоти минтақасидаги ҳаво майдонидан фойдаланишни таклиф қилди. Бу ҳақда Украина Инфратузилма вазирлиги сайтида эълон қилинган хабарда айтилган.

Ушбу таклиф НАТО Бош котибининг мудофаа сиёсати ва режалаштириш бўйича ўринбосари Патрик Тёрнернинг Брюсселда Украина Ҳукумат делегацияси билан ўтказган музокараларида айтилган.

“Симферополь парвоз маълумот зонасида янгиланган EASA парвоз хавфсизлиги бюллетени ва АҚШ Федерал авиация маъмуриятининг Симферополь ФИРдаги парвозларга қўйган чекловларини бекор қилишни ҳисобга олган ҳолда, биз ҳаво майдонининг ушбу қисмидан қўшинларни ташиш учун НАТО ҳаво операциялари учун фойдаланишни таклиф қиламиз. Россия билан чегарадаги ҳаво ҳолатини кузатишда НАТОнинг қўллаб-қувватлашига умид қиламиз”, дейди Украина Инфратузилма вазири Владислав Криклий.

Қрим Россияга қўшилганидан сўнг, Қора денгиз ва Қрим устидан парвоз назорати иккига бўлинди. Россиянинг Симферополдаги авиадиспетчерлари парвозларни тўғридан-тўғри яриморол орқали, Қора денгиз орқали халқаро йўналишларни эса Одесса ва Днепрдан келган авиадиспетчерлар бошқаради. Халқаро ташкилотлар Қрим устидан Украинанинг суверенитетини тан олади ва Қора денгиз устидан учиб ўтишда украиналик диспетчерлар хизматидан фойдаланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

319

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг