Украина НАТОдан ҳаво мудофаа тизимларини сўради

Олам

image

Кеча, 29 ноябрь куни Руминия пойтахти Бухарестда бўлиб ўтаётган НАТО ташқи ишлар вазирлари йиғилишида барча иштирокчилар Киевни Россия агрессиясига қарши курашда қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини тасдиқлаган. Бу ҳақда “Euronews” нашри хабар берди.

НАТО бош котиби Столтенберг Украинанинг альянсга кириши устувор вазифа эмаслигини айтган.

“Альянс дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари Украинанинг ўз йўлини танлаш ҳуқуқини қўллаб-қувватлайди ва НАТО таркибига кириш истагини ҳурмат қилади. Бироқ ҳозир бизнинг эътиборимиз Украина Россия агрессиясидан ўзини ҳимоялаши учун тезкор ёрдам беришга қаратилган”, дейди бош котиб.

Ўз ўрнида, Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба НАТО ёрдами учун миннатдорчилик билдириб, НАТО давлатларидан қурол етказиб беришни кўпайтиришни сўраган.

“Биз қилинган ишларни қадрлаймиз, аммо уруш давом этмоқда. Биз Россияни енгишимиз мумкинлигини исботладик. Бизга IRIS, Hawks, Patriot каби ҳаво мудофааси керак, бизга трансформаторлар керак”, деб қайд этган Кулеба.

Шимолий Атлантика альянси Украинага қишдан омон қолишда ёрдам беришга, электр генераторларини юборишга ва вайрон бўлган инфратузилмани тиклашга кўмаклашишги ваъда берди.

Эслатиб ўтамиз, Столтенберг олдинроқ Украинани қўллаб-қувватлаш ғарбликлар учун қимматга тушаётган бўлсада, ёрдамни сақлаб туриш ва ошириш зарурлигини айтган эди.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made