Украина мухолифати Зеленскийга импичмент эълон қилмоқчи
Жамият
−
03 Февраль 2021
4253Украинанинг “Ҳаёт учун мухолиф платформаси” партияси Президент Владимир Зеленскийнинг импичменти жараёнини бошлаш ниятида. Бу ҳақда фракция ҳамраиси Вадим Рабинович. Бунга Президент мухолиф телеканалларга санкция жорий қилгани асос қилиб кўрсатилди.
Депутатнинг сўзларига кўра,Зеленский сайловчилар ва мамлакат устидан кулган.
“Бугун сиз демократиянинг юрагига зарба бериб, Украинада сўз эркинлиги, демократик мустақилликни хавф остига қўйдингиз. Яқин вақтларда биз партиямизнинг фавқулодда қурултойини ўтказамиз, бу бизнинг кейинг қадамларимизни белгилайди. Ёдда тутинг, сиз бизнинг партиямиз ва миллионлаб сайловчиларнинг овозини ўчира олмаймиз”, деган Рабинович.
Маълумот учун, кеча, 2 февраль куни Украина Президенти “112.Украина”, “NewsOne” ва ZIK телеканаллари ва уларнинг эгаси, “Ҳаёт учун мухолиф платформаси” фракцияси аъзоси Тарас Козакка қарши санкция жорий қилди. Ушбу чора-тадбирларга активларни блокировка қилиш. Савдо операцияларини чеклаш, капитални чет элга олиб чиқилишига йўл қўймаслик, лицензияларни бекор қилиш, Украинанинг радиочастота ресурсидан фойдаланишни тақиқлаш ва телевизион дастурларни қайта трансляция қилиш киради.
Учала канал ҳам эфирни тўхтатди. Улар Зеленскийнинг қарорини танқидий ОАВдан сиёсий қасос олиш деб баҳолади.
LiveБарчаси