Украина МДҲнинг бир нечта келишувларидан чиқди
Олам
−
22 Май 2022 14625 1 дақиқа
Бугун, 22 май куни Олий Рада Украинанинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар халқларининг урушдаги жасорати ва қаҳрамонлиги хотирасини абадийлаштириш тўғрисидаги битимдан чиқиши тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Бу ҳақда “Халқ хизматчиси” партияси раҳбари Елена Шуляк маълум қилди.
“Парламент бир нечта муҳим ратификациялар учун овоз берди, жумладан, МДҲга аъзо давлатларнинг 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида жасорат ва қаҳрамонлик хотирасини абадийлаштириш тўғрисидаги шартномадан чиқиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси”, дейди Шуляк.
Бундан ташқари, Рада Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг умумий қишлоқ хўжалиги бозори тўғрисидаги битимдан чиқиш тўғрисидаги қонунни қабул қилган. Украина МДҲга аъзо давлатлар ўртасида ноқонуний миграцияга қарши кураш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битимдан ҳам чиққан.
Олий Рада, шунингдек, Украина ҳукумати ва Россия Федерацияси ҳукумати ўртасида даромадлар ва мол-мулкни икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш ва солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисидаги келишувни ҳам бекор қилган. Ушбу келишувдан чиқиш ҳақидаги қарор Украина Вазирлар Маҳкамаси томонидан 29 апрель куни қабул қилинган.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель