Украина Максим Галкинни миллий хавфсизликка таҳдид деб эълон қилди 

Маданият-санъат 8674
image

Украина Маданият ва ахборот сиёсати вазирлиги телебошловчи Максим Галкинни миллий хавфсизликка таҳдид солувчи шахслар рўйхатига киритди. Галкин маълумотлари вазирлик сайтида эълон қилинган рўйхатда пайдо бўлди.

Украина Хавфсизлик хизмати (УХХ) Галкинни миллий хавфсизликка таҳдид, деб тан олишининг сабаби ошкор қилинмади. Санъаткорнинг ўзи ҳозирча нима бўлганига изоҳ бермади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида россиялик қўшиқчи Филипп Киркоров Украина миллий хавфсизлигига таҳдид солувчи шахслар рўйхатига киритилган эди. У рўйхатда уч кун турди, кейин УХХ Украина Маданият вазирлигига Киркоровни рўйхатдан олиб ташлашни буюрди. Бироқ УХХ иккала қарорни ҳам оммавий равишда тасдиқламаган.

Маълумот учун, миллий хавфсизликка таҳдид соладиган шахслар рўйхати Украина Хавфсизлик хизмати кўрсатмаларига мувофиқ Украина Маданият вазирлиги томонидан тўлдирилади. 4 ноябрь ҳолатига кўра, рўйхатда 259 киши бор.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 323
Рейтинг: 2.9
t
×