Украина қўшинлари қачон Қримга кириши мумкинлиги айтилди

Олам

image

Россия томонидан Украинага қарши бошлаган уруш 2023 йил баҳори охиригача якунланиши мумкин. Россия Федерацияси билан музокаралар фақат рус қўшинлари Украина ҳудудини тарк этган тақдирдагина бошланиши мумкин.

Украина Мудофаа вазири ўринбосари, истеъфодаги генерал-майор Владимир Гаврилов Британиянинг “Sky News” телеканалига берган интервьюсида шундай фикр билдирди ва Украина Қуролли Кучлари жорий йилнинг декабрь ойи охиригача Қримга кириши мумкинлигини қўшимча қилди.

“Украина жамиятида биз охиригача борамиз деган қарор бор”, дейди у.

Генералнинг қўшимча қилишича, Украина ғалабага қадар курашни ҳеч қачон тўхтатмайди, ҳатто Россиянинг ядровий зарбаси хавфини ҳисобга олса ҳам: “Бу бизнинг курашимизни давом эттиришимизга халақит берадиган таҳдид эмас”, дейди у.

Шу билан бирга, Гаврилов ядровий зарба хавфини жуда паст деб ҳисоблаяпти. Қримни эрта озод қилиш имконияти ҳақида гапирар экан, Гаврилов шундай деди:

“Биласизми, қора оққуш деган ҳодиса бор. Ҳеч ким кутмаган ҳисоб-китоблар учун кутилмаган ҳодиса пайдо бўлади. Шу боис, Россия мамлакат ичида “қора оққуш”га дуч келиши мумкин деб ҳисоблайман. Бу эса Қримдаги муваффақиятимизга ҳисса қўшиши мумкин”.

У, шунингдек, Қримни маълум кучлар, ресурслар ва бошқалар комбинацияси орқали озод қилишнинг ҳарбий варианти мавжудлигини таъкидлади.

“Масалан, декабрь ойининг охиригача Қримга киришимиз мумкин”, дейди Гаврилов, бунинг имкони борлигини ва бундай сценарий истисно қилинмаслигини қўшимча қилиб.

Вазир ўринбосари, шунингдек, Россия қўшинларнинг 2023 йил 24 февралгача Украина ҳудудини тарк этиши ёки чиқмаслигига эҳтимолига ҳам баҳо берди.

“Ўйлашимча, ҳолат реал қарасак, биз ҳарбийлар сифатида маълум захираларни яратиш учун маълум вақт керак бўлган сценарийга амал қилишимиз керак.
Россия ҳам (фронтга – таҳр.) кўплаб одамларни юборишда давом этади. Ва, албатта, бу ҳолда, уруш маълум бир вақтгача давом этади. Аммо менинг фикримча, бу уруш баҳор охиригача тугайди”, дейди Гаврилов.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1192

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг