Украина қўшинлари Черниговдаги 5 та аҳоли пунктини руслар қўлидан озод қилди

Олам

image

Украина Қуролли кучлари Чернигов вилоятидаги 5 та аҳоли пунктини россиялик ҳарбийлар қўлидан озод қилди. Бу ҳақда Украинанинг “Шимол” оператив қўмондонлиги хабар берган.

“Чернигов вилоятида ҳаракат қилаётган қаршилик кучлари ўзларининг моҳирона ҳаракатлари билан катта қатъият кўрсатиб, 5 та аҳоли пунктини қарши томон қўшинлари қўлидан озод қилди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Россия Федерацияси бўлинмалари жанговар ҳаракатларни тўлиқ ўткизишга қодир эмас. Олий ҳарбий-сиёсий раҳбарият томонидан ташлаб кетилган офицерлар орасида ваҳима мавжуд ҳамда аскарларнинг маънавий ва психологик ҳолати вазифаларни бажаришга ёрдам бермайди. 

“Бунинг натижасида Чернигов вилоятидаги аҳоли пунктларимизда Украина давлат байроғи ва иккита бронетранспортёр бор. Улар энди украин халқи манфаати учун хизмат қилади” дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

414

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made