Украина Қрим раҳбарига суиқасд уюштирди – ФХХ
Олам
−
03 Июль 2023
14412Қрим раҳбари Сергей Аксёновга суиқасд уюштирилди. Бу теракт мамлакат Федерал Хавфсизлик Хизмати (ФХХ) томонидан вақтида тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Украина Хавфсизлик Хизмати (УХХ) томонидан ёлланган шахс Аксёновнинг машинасини портлатиб юбормоқчи бўлган.
“Хорижий разведка хизмати агенти Қрим ҳудудига етиб келиб, республика раҳбарининг машинасини портлатиб юбориш орқали теракт амалга оширмоқчи бўлган”, деб хабар берди ФХХ.
Аниқланишича, суиқасдга уринган шахс УХХ томонидан ёлланган Россия фуқароси. У бомбани яширган жойидан олмоқчи бўлган вақтда қўлга олинган. Агент суиқасдга уриниш ва портловчи моддаларни ноқонуний сақлашда айбланмоқда.
"2022 йил декабрь ойида Украина махсус хизматларига ишга қабул қилиндим, "Каратека" чақирув белгисини олдим ва полигонда қўпорувчилик, ниқобланиш, таъқиблардан қочиш ва шунга ўхшаш нарсаларни ўргатишди. Кейин мен Қримга, Симферополга бориш топшириғини олдим. Аввалига ижарага уй топишим, телефон сотиб олишим, ишга киришим керак эди. Мен ҳар куни бошлиғим Игорь билан боғланиб, кейинги кўрсатмаларни кутардим. Машина жойлашган манзилга мина қўйиб, Сергей Аксёновни портлатишим керак эди", дейди қўлга олинган шахс.
Севара Ҳусниддинова
LiveБарчаси