Украина футбол ассоциациясининг собиқ президенти қидирувга берилди
Спорт
−
26 Декабрь 2025 1141 1 дақиқа
Украина футбол ассоциацияси собиқ президенти Андрей Павелко расман қидирувга берилди. Бу ҳақда Украина Ички ишлар вазирлигига таяниб, “Межа” нашри маълум қилди.
Манбага кўра, собиқ амалдорнинг бедарак йўқолган санаси 2025 йил 5 ноябрь деб қайд этилган. Ҳозирда Павелко судгача бўлган тергов органларидан яшириниб юрган шахс сифатида рўйхатга олинган. Тахминларга кўра, у ўтган йил охиридаёқ Украинани тарк этган бўлиши мумкин.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Андрей Павелкони мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда мулкни ўзлаштириш, ноқонуний йўл билан эгаллаш ҳамда молиявий ҳисоботларни сохталаштиришда гумон қилмоқда. Терговнинг асосий йўналишларидан бири UEFA маблағлари билан боғлиқ молиявий фирибгарлик ҳолатларидир. Терговчилар маълумотига кўра, Европа футбол ассоциациясидан ажратилган маблағлар хусусий ташкилот ҳисобларига ўтказилиб, кейинчалик йўқолган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, етказилган зарар 9,32 миллион еврони ташкил этади.
Маълумот учун, Андрей Павелко Украина футболига 2015 йилдан 2024 йил январигача раҳбарлик қилган. Унинг истеъфосидан сўнг, Украина футбол ассоциациясининг янги президенти этиб Андрей Шевченко сайланган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025