Украина F-16 қирувчи самолётларига қачон эга бўлиши маълум қилинди

Олам

image

Украина F-16 қирувчи самолётларига АҚШ томонидан сиёсий қарор қабул қилинганидан 2-3 йил ўтибгина эга чиқиши мумкин. Бу ҳақда бугун, 20 сентябрь куни АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг Европа ва Африкадаги қўмондони генерал Жеймс Хеккер айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, Ғарб узоқ муддатли режалар ҳақида кўпроқ ўйлай бошлаган. Шунингдек, эндиликда Украинага кейинги ҳарбий ёрдам кўрсатиш режалари тузилади. Хеккер Украинадаги жанглар ойлаб эмас, балки йиллаб давом этиши мумкинлигини айтган.

Унинг аниқлик киритишича, F-16 самолётлари учувчиларни тайёрлаш ва логистика муаммолари туфайли, уларни Киевга юбориш учун ҳар қандай сиёсий қарор қабул қилингандан кейин, икки-уч йилсиз етказиб берилмаслиги аниқ. Украина Ғарб томонидан қурол-яроғ билан таъминланганлиги сабабли воқеалар учинчи жаҳон урушига айланиб кетмаяпти. Шунингдек, у Украинада омон қолиш ва жанг қилиш учун зарур бўлган ҳамма нарса борлигини билдирди.

Генерал Вашингтон Киевга оператив разведка маълумотларини, хусусан, Россия кучларининг Украинадаги омборлари ҳақидаги маълумотларни узатаётганини тан олди. Шу билан бирга, у Қўшма Штатлар бундай нишонларни танлаш билан шуғулланмаганига ишонтирди. 

“Биз бундай [ҳарбий] мулклар қаерда жойлашгани ҳақидаги маълумотни топширамиз, лекин зарба бериш-бермаслик уларга (Украина расмийлари) боғлиқ”, дейди Хеккер.

Шу билан бирга, генерал илгари Украина Қуролли кучлари бундай нишонларга зарба беришда қийинчиликларга дуч келганини қўшимча қилган. 

“Аммо кейин улар HIMARS (Американинг ғилдиракли шассидаги ялпи ракета тизими – таҳр.)га эга бўлишди”, дейди Хеккер.

Ҳозирда Украина ҳаво кучларининг тахминан 80 фоиз имкониятини сақлаб қолишга муваффақ бўлгани айтилмоқда.

Билол Норқобилов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг