Украина бўлажак ЕИ аъзоси сифатида тикланади – Шольц
Олам
−
24 Октябрь 2022
4888Украинани тиклашда бу давлат келажакда Европа Иттифоқига аъзо бўлиши кераклигини ҳисобга олиш керак. Бу ҳақда бугун, 24 октябрь куни Германия канцлери Олаф Шольц Берлинда бўлиб ўтган Германия-Украина иқтисодий форумида айтиб ўтди.
“Россиянинг йирик ҳужумларига учраган Украина энергетика сектори Украинани ЕИга самарали электр энергияси етказиб берувчига айлантирадиган тарзда тикланади”, дейди у.
Шунингдек, Шольц Россия Президенти Владимир Путин томонидан бошланган уруш Германия ва Украинани бирлаштирганини таъкидлаган.
Бундан ташқари, форумда у Украинада 2000 дан ортиқ немис компаниялари борлигини маълум қилган.
"Украинада 2000 дан ортиқ немис компаниялари фаолият юритмоқда. Уларнинг кўпчилиги рақамли технологиялар, IT ёки қайта тикланадиган энергияни кенгайтириш каби келажакка йўналтирилган соҳаларда”, дейди канцлер.
Шу билан бирга, у Украинадаги можаро фонида баъзи фирмалар фаолиятини тўхтатганини айтган.
Маълумот учун, бугун, 24 октябрь куни Берлинда 5-Германия-Украина иқтисодий форуми очилди. Тадбирда асосий мавзулар Украинадаги мавжуд вазият, Германиянинг мамлакатни қайта тиклашдаги кўмаги бўлади.
LiveБарчаси