Украина Брянскка ҳаво ҳужуми уюштирди
Олам
−
30 Декабрь 2023 12099 1 дақиқа
Кеча, 29 декабрь оқшомида Россиянинг Брянск вилоятига Украина томонидан ҳаво ҳужуми уюштирилди. Бу ҳақда вилоят губернатори Александр Богомаз маълум қилди.
Расмий маълумотларга кўра, турли вақтларда минтақанинг бир қанча ҳудудларида тўққизта самолёт типидаги дрон уриб туширилган. Богомазнинг айтишича, ушбу ҳолатларнинг ҳеч бирида қурбонлар ва вайронагарчиликлар бўлмаган.
Бугун, 30 декабрь куни Россия Мудофаа вазирлиги навбатчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Брянск, Орел, Курск ва Москва вилоятлари ҳудудларида Украинанинг 32 та учувчисиз самолёт тутиб олгани ҳақида хабар берди.
Қайд этиш жоизки, Брянск, Курск ва Белгород вилоятлари расмийлари Россия Федерациясининг Украинага қарши уруши бошланганидан бери минтақаларга ҳаво ҳужумлари ҳақида мунтазам равишда хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 29 декабрь куни Россия Украинанинг бир қанча шаҳарларига кенг миқёсда ҳаво ҳужуми уюштирганди.
Live
Барчаси