Украина “блэкаут”нинг олдини олиш режасини ишлаб чиқди — эксперт
Олам
−
12 Декабрь 2022
5076Украина Россия қуролли кучлари ракета зарбалари билан қўзғатмоқчи бўлган энергетика тизимининг қулашига йўл қўймаслик учун ҳаракат режасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Энергетика тадқиқот маркази директори Александр Харченко миллий телемарафон эфирида маълум қилди.
"Президент девони, ҳукумат ва "Укрэнерго" иштирокида энергия тизимимизнинг хавфсизлик даражасини ошириш режаси ишлаб чиқилган", дейди Харченко.
Унинг сўзларига кўра, тартибли ҳаракатлар ва ҳодисаларнинг ушбу схемаси Украинага қоронғуликка тушиб қолмасликка ёрдам беради.
Энергетика тадқиқотлари маркази директори Украинада энергетика соҳасини барқарорлаштириш бўйича ишлаб чиқилган стратегиянинг аниқ нуқталарини тилга олмаган. Унинг фикрича, ҳамма нарса тўғридан-тўғри энергетика тизими Россия ҳарбийларининг навбатдаги зарбалари пайтида кўриши мумкин бўлган зарарга боғлиқ бўлади.
"Кейинги ҳужумлар тўлқинлари қандай бўлиши, қандай зарбалар бўлиши, қандай жиҳозлар омон қолиши номаълум", дейди Харченко.
Бундан ташқари, у бугунги кунда бутун мамлакат бўйлаб электр энергияси билан боғлиқ вазият энг оғир бўлган ҳудудларни номлади. Булар Киев, Харков, Одесса ва Херсон вилояти.
Харченко юқори вольтли трансформаторлар муаммони ҳал қила олишини таъкидлади. Аммо улар Украинага ҳамкор давлатлардан баҳордан олдин олиб келинади.
Таъкидланишича, Украинанинг энергетика тизими Рождествога қадар "қулаши" мумкин. Бундай ўчиришлар мамлакатда саноатни тўхтатиши мумкин.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси