Украина билан уруш давомида Россия 19 генералини йўқотди
Олам
−
10 Январь 1941 1 дақиқа
2022 йил февраль ойида Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошланганидан бери камида 19 нафар россиялик генерал ҳалок бўлган. Бу ҳақда “The Insider” хабар берди.
Қайд этилишича, олий қўмондонлик таркибидаги йўқотишлар фақат фронтда содир бўлмаган. Фронт ортида, жумладан, штаб-квартирага қилинган ҳужумлар, ҳаво ҳужумлари, саботаж ва Россия ҳудудидаги портлашлар оқибатида ҳам генералларнинг ўлими қайд этилган. Бироқ барча ўлимлар Москва томонидан расман тасдиқланмаган.
Россия 2022 йилда генераллар Андрей Суховецкий, Олег Митяаев, Владимир Фролов, Андрей Симонов, Канамат Боташев ва Роман Кутузовнинг ўлими ҳақида эълон қилган. Кейинги йилларда рўйхатга Сергей Горячев, Олег Цоков, Владимир Завадский ва бошқаларнинг исмлари киритилган.
2024 ва 2025 йилларда Радиация, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи Игорь Кириллов, Бош штаб Бош операциялар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ярослав Москалик, Ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ўринбосари Михаил Гудков ва Москвада автомобиль портлаши оқибатида ҳалок бўлган Бош штабнинг операцион тайёргарлик бўлими бошлиғи Фанил Сарваров.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москвада портлаш оқибатида 12 ой ичида учинчи рус армияси генерали Фанил Сарваров ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Марҳум генерал ҳарбий машқларга, жумладан, Россиянинг Украинага бостириб киришидан олдинги машқларга раҳбарлик қилган.
Live
Барчаси