Украина авиакомпанияси Киев ва Самарқанд ўртасида парвозларни йўлга қўйди 

Жамият

image

Украинанинг “Bees Airline” лоукостер авиакомпанияси Киев ва Самарқанд ўртасида парвозларни йўлга қўйди. Чипта нархи — 160 доллардан 200 долларгача (бир томонга). Бу ҳақда авиакомпания сайтида хабар қилинди.

Қайд этилишича, парвозлар Boeing 737-800 самолётларида 30 августдан бошлаб амалга оширилади.

Парвоз вақти:

  • Киевдан жўнаб кетиш – соат 15:35 да;
  • Самарқандга қўниш – соат 22:05 да;
  • Самарқанддан жўнаб кетиш – соат 23:05 да;
  • Киевга қўниш – эртаси куни соат 2:35 да.

Маълумот ўрнида, “Bees Airline” лоукостер авиакомпанияси 2021 йил март ойида йўловчилар ташишни бошлади. Ҳозирда ушбу компания Киев, Львов, Одесса, Херсон ва Харковдан мунтазам ва чартер рейсларни амалга оширмоқда. Авиакомпания таркибида 2009-2010-йилларда ишлаб чиқарилган 189 ўринли тўртта Boeing 737-800 самолётлари бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг