Украина АҚШ учун “заҳарли активга” айлангани айтилмоқда

Олам

image

Америка Президенти Жо Байден Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясидаги нутқи чоғида Украина ҳақида гапирмади, чунки у АҚШ учун “заҳарли актив”га айланган. Бундай фикрни Украина Таҳлил ва сиёсатни бошқариш институти директори Руслан Бортник айтди.

“Бугун Украина заҳарли, ҳамда ҳал қилиб бўлмайдиган муаммо. Украина ҳақида эслаш Россия Федерацияси билан муносабатни ёмонлаштириш ҳисобланади. Украина ҳақида яхши гап айтишга асос йўқ”, дейди сиёсатшунос. 

Унинг сўзларига кўра, Украина АҚШ учун қизиқ эмас ва улар учун мамлакат “ҳатто тактик жиҳатдан ҳам хавфли”. 

“Украина атрофидаги муаммоларни ҳал қилишнинг имкони йўқ. Муаммоларни кўтариш эса Россия билан муносабатларни ёмонлаштиради. Буни қилишдан ҳеч қандай маъно ҳам йўқ. Шунинг учун Америка дипломатияси бундай қилмайди”, дейди Бортник. 

Сиёсатшуноснинг таъкидлашича, Америка Украинадан манфаатдор эмас. 

“Биз заҳарли актив ролини ўтаяпмиз. Бундай активни шунчаки ташлаб қўйиб ҳам бўлмайди, чунки бу мамлакатни обрўсизлантириши мумкин. Бироқ ушбу актив фойдасиз, хавфли ва шунинг учун ҳам уни узоқроқ тутиш керак”, дея хулоса қилди Руслан Бортник.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

427

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг