Украина ҳарбийларининг иш ҳақи қисқартирилади – ОАВ
Олам
−
20 Февраль 2023
9825Украиналик ҳарбий хизматчиларнинг, жумладан, муддатли ҳарбий хизматчилар, сафарбар этилган ва оддий ҳарбий хизматчиларнинг иш ҳақи миқдори март ойидан бошлаб бир неча баравар камайтирилади. Бу ҳақда “РИА Новости” ўз манбасига таяниб хабар берди.
Украина мудофаа вазири Резников томонидан январь ойида имзоланган “Украина Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларига пул нафақаларини тўлаш тартибини ўзгартириш тўғрисида”ги 44-сонли буйруғида қўшимча ҳақ тўлашни бекор қилиш назарда тутилган. 30 минг гривна (тахминан 9 млн сўмдан ортиқ) – бу ўтган йилнинг февраль ойидан буён барча тоифадаги ҳарбий хизматчиларга тўланади. Аслида бу кўпчилик украиналик ҳарбийлар учун маошларнинг бир неча баробар қисқаришини билдиради.
Шундай қилиб, сафарбар қилинганлар икки баравар кўп пул оладилар: март ойи учун 40 минг гривна тўланади, янги фармонга кўра, ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар учун нафақа тўрт баравар камаяди.
Украина Мудофаа вазирлиги буйруғига кўра, ойига 100 000 (30 млн сўмдан ортиқ) гривна миқдорида қўшимча ҳақ фақат олдинги сафда бўлган украиналик ҳарбий хизматчиларга тўланиши керак.
Қайд этилишича, 3000 гривна мукофоти фақат аскар ёки офицер ҳужумкор жанговар ҳаракатларда бевосита иштирок этган кун учун тўланади. Чекиниш ёки мудофаа пайтида – уч баравар кам, 1 минг гривна, агар ҳарбий хизматчи алкоголь ёки гиёҳванд модда истеъмол қилган бўлса, умуман қўшимча ҳақ олмайди.
LiveБарчаси