Ўқувчиларнинг TikTok учун олган видеоси туфайли ота-оналар узр сўради (видео)

Жамият

image

Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 181-мактабнинг тўрт нафар ўқувчиси мактабда одоб-ахлоқ қоидаларига зид тарзда видео тайёрлаб, TikTok’га жойлагани танқид қилинди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси муносабат билдириб, уларнинг ота- онаси қизларининг хатти-ҳаракати учун узр сўраганини маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган. Унга кўра, мактабнинг тўрт нафар ўқувчиси дарсдан кейин синфхонада сувенир пулларни сочиб, турли номақбул ҳаракатлар билан ўз ёшига мос келмаган видео суратга олган. Сўнгра бу лавҳани ижтимоий тармоқлардан бирига жойлаган.

Мазкур видеонинг кенг тарқалиши ортидан мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбат ўтказилган. Унда туман Халқ таълими бўлими вакиллари, фаоллар, туман ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи, профилактика инспектори, психолог иштирок этган.

Суҳбат давомида “қаҳрамонлар” ва уларнинг ота-оналарига ўсмирларнинг юқоридаги хатти-ҳаракатлари одоб-ахлоқ қоидаларига зид эканлиги, миллий анъаналарга, қадриятларга тўғри келмаслиги тушунтирилган.

Видеони суратга олишда иштирок этган ўқувчилардан бирининг онаси мактаб маъмуриятидан барча ота-оналар номидан узр сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг